Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида бепул мактаб автобуслари йўлга қўйилади. Бу ҳақда давлат дастури лойиҳасида айтилган.
Қайд этилишича, автобус қатнови аутсорсинг асосида йўлга қўйилади. Олис ҳудудларда яшовчи ўқувчилар транспорт воситаларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Жорий йилнинг 1 сентябридан тартибни жорий этиш режалаштирилган. Ташаббусни сифатли амалга ошириш учун Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари масъул этиб белгиланди.
