Божхоначилар озиқ-овқат саноати вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади
Божхона қўмитаси ходимлари озиқ-овқат саноати вакиллари билан очиқ мулоқот сессиясида иштирок этади.
Тадбир Ўзбекистон Бизнес ва саноатни ривожлантириш кенгаши (UZBIC) билан ҳамкорликда ташкил этилади. Йиғилиш мавзуси озиқ-овқат саноатини ривожлантиришдаги муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари, истиқболли лойиҳалар муҳокамаси бўлади.
Учрашув 16 февраль куни бўлиб ўтади. Иштирок этиш учун олдиндан рўйхатдан ўтиш керак.
12 февралгача ҳавола орқали анкетани тўлдириб, тадбирга рўйхатдан ўтиш мумкин.
Учрашув 16 февраль куни бўлиб ўтади. Иштирок этиш учун олдиндан рўйхатдан ўтиш керак.
12 февралгача ҳавола орқали анкетани тўлдириб, тадбирга рўйхатдан ўтиш мумкин.