Тадбирлар Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан бошланди. «Байтқўрғон» маҳалласида яшовчи фуқаро С.М. уйига 3 та майнинг қурилмаси ўрнатган. Уларни электр тармоқларига ноқонуний улаб, 579,4 млн сўмлик зарар етказган.
Рейд пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида давом этди. Ф.Р. тўртта майнинг қурилмасини электр тармоғига яширинча улаган. Етказилган зарар 365,2 млн сўмни ташкил этди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан далолатномалар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
