Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевга камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилишда маълум қилинди.
Хусусан, бу мақсадларга 16 триллион сўм ажратилди. Шунингдек, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш агентлиги, Фермерлар кенгаши жамғармалари томонидан 1,4 триллион сўм йўналтирилади.
Президент топшириғига мувофиқ, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол ва Шароф Рашидов туманлари мисолида бу борада тез натижа берадиган янги механизмлар ишлаб чиқилмоқда. Келгусида бу тизим барча ҳудудларда жорий этилади.
Йиғилишда Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ж.Қўчқоров мазкур туманлардаги янги имкониятлар ва уларни ишга солиш бўйича таклифларни баён этди.
Унга кўра, ҳар бир маҳаллага иқтисодий комплекс ташкилотлари раҳбарлари бириктирилади. Улар ўзи масъул бўлган маҳалладаги камбағал оилалар билан манзилли ишлаб, одамларнинг даромадини оширишга кўмаклашади. Арзон кредитлар, субсидия ва имтиёзли ресурслар, энг аввало, аҳолини камбағалликдан чиқаришга йўналтирилади. Яширин бизнес қонунийлаштирилиб, расмий иш ўрни кўпайтирилади.
Мирзиёев бандликни таъминлаш учун 16 трлн сўм ажратди
2024 йилда 5 млн аҳолининг бандлиги таъминланади, 2 млн киши тадбиркорликка жалб этилади. Бу мақсадларга 16 трлн сўм ажратилди.