Тошкентда масжидлар атрофидаги йўлларда транспорт ҳаракати чекланади

O‘zbekiston

Муқаддас Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан жорий йилнинг 10 март кунидан бошлаб ҳар куни соат 19:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади.

Тошкент шаҳрида таровеҳ намози ўқиладиган масжидларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида ҳаракат чекланади. Бу кўчалар:

Мирзо Улуғбек тумани бўйича:

— Тепа масжиди Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар.

Бектемир тумани бўйича:

— Алибек масжиди М.Авезов кўчасидан Хусайин Бойқаро кўчасига қадар.

Яшнобод тумани бўйича:

— Ислом ота масжиди Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар.

— Али ибн Абу Толиб масжиди Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар.

Миробод тумани бўйича:

— Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди Янги Қуйлиқ – Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан Файзиобод 5-тор кўчасига қадар.— Қуйлиқ ота масжиди ТХАЙ – Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар.

Сергели тумани бўйича:

— Маъруф ота масжиди Чоштепа кўчасидан Чош тепа 1-тор кўчасига қадар.

— Нўғайқўрғон масжиди Янги Сергели – Нўғайқўрғон КХАЙ – Сағбон чорраҳасидан Нурафшон – Сағбон чорраҳасигача.

Яккасарой тумани:

— Усмон бин Маъзум масжиди КХАЙ – Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ – Қушбеги чорраҳасигача.

— Яккасарой масжиди Шота Руставели – Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой – Боғу бўстон чоррахасигача.

— Ракат масжиди Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар.

Янгиҳаёт тумани:

— Ниёзмат ота масжиди ТХАЙ – Бинокор чорраҳасидан Пастдарғон маҳалласига киришга қадар.

Шайхонтоҳур тумани бўйича:

— Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди Кўкча Дарвоза – Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч чорраҳасигача.— Камолон масжиди Бунёдкор – Камолон чорраҳасидан Камолон – Устазода 2-тор чорраҳасигача.

Олмазор тумани бўйича:

— Хасти Имом масжиди Нурафшон – Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой – Абдулла Қодирий чорраҳасигача.

— Исломобод масжиди КХАЙ – Сағбон чорраҳасидан Нурафшон – Сағбон чорраҳасигача.

— Дўстжонбой (Сулола) масжиди Сағбон-Сағбон 12-тор чорраҳасидан Келес йўли – Норазтепа чорраҳасигача.

Юнусобод тумани бўйича:

— Мирза Юсуф масжиди Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасига қадар.

Учтепа тумани бўйича:

— Абдуллох ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди Катта Қани айланмасидан Лутфий – Катта Хирмонтепа кўчалари чорраҳасигача. — Хазрати Али масжиди Назарбек – Маҳорат чорраҳасидан Назарбек – Замахшарий 1-тор кўчасигача.

Чилонзор тумани бўйича:

— Новза масжиди Бунёдкор – Муқимий кўприги тагидан Олий Мажлис қаршисигача.

— Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф масжиди Ал-Хоразмий – Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасигача.

— Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди Ал-Хоразмий кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.