Тошкентда Cobalt реклама баннери осилган конструкцияга урилиб кетди
Тошкент шаҳри Сергели туманининг Файзли кўчасида12 март куни Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасида жойлашган реклама баннери ўрнатилган устунга бориб урилган.
Маълумотларга кўра, ЙТҲ 12 март куни соат 21:30 атрофида Сергели тумани Файзли кўчасида содир бўлган. 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Х.У. ўзининг Cobalt автомашинасини бошқаришни йўқотиб, йўл ажратгичда турган реклама баннерига бориб урилган.
Жабрланган ҳайдовчи тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Жабрланган ҳайдовчи тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.