Тошкентда фирибгар 75 млн сўмга тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилди
Тошкентнинг Миробод туманида фуқарога хориждаги олий ўқув юртининг биринчи курсини тамомлагани ва пойтахт тиббиёт академиясига ўқишга кирганини тасдиқловчи сохта ҳужжатларни 75 миллион сўм ваъда қилган фирибгар қўлга олинди.
Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Фуқаро М.Х. фуқаро Ж.Р.ниинг ишончига кириб, унга гўёки хорижий давлат олий ўқув юртининг 1-босқичини тамомлаганлиги тўғрисида ҳужжатларни тайёрлаб бериб, ушбу ҳужжат ёрдамида ўқишни кўчириш йўли билан Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 75 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.