Ўзбекистоннинг учта вилоятида коррупция ҳолатлари кўпайди
2023 йилда Андижон, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида коррупция жиноятларини содир этган шахслар сони ортган.
2023 йилда коррупцияга оид жиноятлар сони ўтган йилга нисбатан 11 фоизга камайди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Умуман олганда, ўтган йили республика бўйича коррупция жиноятлари учун 6535 нафар шахс (2022 йилда 7 414 нафар) коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган бўлиб, 2022 йилга нисбатан жавобгарликка тортилганлар сони 879 нафарга ёки 12 фоизга камайган.
Жавобгарликка тортилган 6 535 нафар шахснинг 1 076 (1482) нафари ёки 16,4 фоизи (20 фоизи) озодликдан маҳрум этилган.
Энг кўп содир этилган коррупцияга оид жиноятлар ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш — 2 067 (2 145), пора бериш — 894 (1 061), фирибгарлик — 769 (937), пора олиш — 121 (155) ва ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш — 125 (117) ҳисобланади.
2023 йилда коррупцияга оид жиноят содир этган шахслар сони Андижон 971(913), Сирдарё 472(459), Сурхондарё 332 (302) вилоятларида ошган.