Тошкентда жамоат транспортини бошқаришнинг интеллектуал тизими жорий этилади
Президентнинг «Жамоат транспортини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, унга кўра, 2024 йил ёзида пойтахтда жамоат транспортини ақлли бошқариш тизими жорий этилади.
2024 йил ёзида Тошкент шаҳрида жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими иш бошлайди.
Тизим қуйидагиларни амалга оширади:
Тошкент шаҳрида 2024 йилнинг 1 июнига қадар йўл ҳақини электрон тўлаш тизимидан фойдаланувчи йўловчилар учун чегирмалар ва бонуслар тизими ишлаб чиқилади.
Ташувчилар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш, йўлкира ҳақи бўйича тушумларни жамлаш учун жойлардаги транспорт бошқармаларида юридик шахс ташкил этмасдан очилган махсус жамғармалар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тизимига ўтказилади.
Тизим қуйидагиларни амалга оширади:
- автобус йўналишларида йўловчилар оқимини ҳисобга олиш;
- ҳайдовчиларнинг ишини ва пул оқимини назорат қилиш;
- автобусларнинг техник ҳолатини назорат қилиш;
- ажратилган бўлакларда йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларини қайд этиш.