Хуан Висенте Перес Мора 1909 йил 27 майда Анд тоғларида туғилган. Ундан ташқари оилада яна ўнта фарзанд бўлган. Унинг отаси ва акалари қаҳва, шакарқамиш етиштиришган ва эркак уларга ёшлигидан ёрдам беришга мажбур бўлган. У беш ёшида фермер хўжалигида ишлай бошлаган ва қаригунча деҳқончилик қилган. У 104 ёшида сўнгги ерини сотган.
1937 йилда Хуан Висенте Перес Мора турмушга қурган ва тез орада ота бўлган. 60 йилдан ортиқ турмуш кечирган эркакнинг олти ўғли ва беш қизи бор эди. 1997 йилда унинг рафиқаси вафот этди. 2022 йилга келиб Мауранинг 41 невараси, 18 эвараси ва 12 чевараси бор эди.
«Мен унинг оиласини қучиб, Эль-Кобре шаҳрининг (100 ёшли эркак туғилган жой) барча аҳолисига ҳамдардлик билдираман», — деб ёзди давлат раҳбари ижтимоий тармоқда.
Хорижий нашрларнинг ёзишича, Перес Мора 114 ёшу 339 кунлигида вафот этган. Ўлим сабаби нафас олиш тизимидаги муаммолар бўлган.
Маълумот ўрнида, эркак ўзининг узоқ умр кўришини «доимий ишлаш, тўғри дам олиш, эрта ухлаш ва ҳар куни бир стакан бренди ичиш» билан изоҳлаган.