Андижонда 700 млн сўмдан ортиқ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди

O‘zbekiston

Андижон вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу орқали давлат ва жамиятга 752,5 миллион сўм миқдорида зарар етказилди. Қоидабузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон шаҳар бўлим томонидан «Ўз энергоинспекция» ҳудудий бошқармаси ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбири давомида МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар Андижон шаҳридаги 23 та ижтимоий соҳа объектининг қозонхоналарини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 752,5 млн сўм зарар етказгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.