Мирзиёев «Янги Тошкент»да илк бинолар қурилишини бошлаб берди: янги шаҳар қандай бўлади?
Ўзбекистон президенти «Янги Тошкент» объектлари қурилиши бошланишида иштирок этди. Биринчи босқичда, президент таъкидлаганидек, «илм-фан, маънавият масканлари» барпо этилади.
Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни «Янги Тошкент»да илк бинолар қурилишини бошлаб берди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
[video width="720" height="1280" mp4="https://vzglyad.uz/wp-content/uploads/2024/04/img_4762.mp4"][/video]
Биринчилар қаторида Тошкент давлат педагогика университетининг янги кампуси барпо этилади. У 20 минг талабага мўлжалланган ўқув бинолари, 5 минг ўринли ётоқхона, 300 ўринли боғча, 616 ўринли мактаб, 588 ўринли академик лицей, замонавий спорт комплекси, маданият саройи, амфитеатр ва бошқа объектларни ўз ичига олади.
Юқори рейтингли хорижий олийгоҳлар тажрибаси асосида «боғча–мактаб–университет» яхлитлигидаги инновацион педагогик кластер ташкил этилади.
«Янги Ўзбекистон» университети мамлакатдаги энг нуфузли олийгоҳ бўлиб, унда муҳандислик, бошқарув, ахборот технологиялари, агротехнологиялар, гуманитар ва табиий фанлар бўйича мутахассислар тайёрланади.
Шаҳарда мазкур университет учун ҳам замонавий кампус қурилади. Хусусан, бу ерда 10 минг талабага мўлжалланган ўқув бинолари, 1 минг 150 ўринли ошхона, кутубхона ва ихчам музей, спорт мажмуаси, олимпия сузиш ҳавзаси барпо этилади. Шунингдек, талабалар учун 2 минг ўринли ётоқхона, профессор-ўқитувчиларга 286 ўринли турар жой қуриб берилади.
Навбатдаги лойиҳа – Ўзбекистон Миллий кутубхонаси учун янги мажмуа. Бу ерда кутубхона фондида сақланаётган 10 миллиондан ортиқ адабиётларни муносиб сақлаш ва бир пайтнинг ўзида 1 минг 420 нафар китобхонга сифатли хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилади. Унинг мумий майдони 30 минг метр квадратни ташкил қилади.
«Бугун «Янги Ўзбекистон» университети ва Тошкент давлат педагогика университетининг кампуслари, Миллий кутубхона, Миллий театр, Алишер Навоий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Адабиёт музейи, ижод мактаби ҳамда Миллий мақом марказига тамал тоши қўямиз. Янги шаҳар қурилиши илм-фан, маънавият масканларидан бошланаётгани бежиз эмас. Булар маърифатли жамият барпо этиш ғоямизнинг асоси ва намунаси бўлади», — деди давлат раҳбари.