Тошкент вилоятида 5-қаватдан сакраб вафот этган аёлнинг эри ушланди
Тошкент вилоятида олиб борилган тергов-тезкор тадбирлари доирасида турар-жой биносининг бешинчи қаватидан сакраб ўз жонига қасд қилган аёлнинг турмуш ўртоғи қўлга олинди. Прокуратура ушбу ҳолат юзасидан «ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатган. Ички текширувлар олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкент вилояти Бекобод туманида яшовчи 28 ёшли аёл кўп қаватли уйнинг бешинчи қаватидан йиқилиб, вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Марҳуманинг яқинлари уни турмуш ўртоғи доимо калтаклаганини хабар қилган.
Унга уч марта ҳимоя ордери берилган, бироқ эр хотинини калтаклашда давом этган.
Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизматининг хабар беришича, ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари доирасида марҳум аёлнинг турмуш ўртоғи Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддасига асосан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тегишли бошқармаларда ички текширувлар ўтказиш белгиланди.