Тошкентда йирик ЙТҲ содир бўлди: юк машинаси бир нечта автомобилни босиб кетди
4 апрель куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 6 дан ортиқ автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, юк машинасининг тормози ишламай қолган ва у автомобилларга бориб урилган. Ҳодиса оқибатида қурбонлар бўлмаган.
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида «эски ТошМИ» яқинида ктта бахтсиз ҳодиса юз берди, деб хабар беради воқеа жойига борган «Взгляд.uz» бош муҳаррири Сергей Генералов.
4 апрель куни тахминан соат 10:50 да юк машинаси ўз йўлида кетаётган бир нечта енгил автомобилларни вайрон қилган. Гувоҳлар ва жабрланувчиларнинг сўзларига кўра, юк машинасининг тормози ишламай қолган.
[caption id="attachment_88927" align="alignnone" width="1280"] Фото: Сергей Генералов / «Взгляд.uz»[/caption]
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Аксарият ҳайдовчилар ва йўловчилар енгил тан жароҳати олган. Воқеа жойига тез ёрдам машиналари етиб келган, жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.