Тошкентда Spark ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
6 апрель куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида «Халқлар дўстлиги» саройи ёнидаги туннелда Spark Lacetti автомобили билан тўқнашиб кетди ва зарба таъсирида ағдарилди. Ҳайдовчи жароҳат олган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган. Йўловчилардан ҳеч ким жабрланмади.
Тошкентдаги «Халқлар дўстлиги» санъат саройи ёнидаги туннелда Spark русумли автомашина Lacetti билан тўқнашиши оқибатида ағдарилди.
Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси матбуот хизматининг аниқлик киритишича, воқеа 6 апрель куни соат 15:20 да Шайхонтоҳур туманидаги Фурқат кўчасида содир бўлган. Lacettiʼни 1999 йилда туғилган фуқаро, Sparkʼни эса 1997 йилда туғилган фуқаро бошқарган. Ҳодиса оқибатида иккала автомобиль ҳам шикастланган. Spark ҳайдовчиси жароҳатланган. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.