Рамазон ҳайитида Тошкент метроси соат 4:00 дан бошлаб ишлайди
Рамазон ҳайити, 10 апрель куни Тошкент метрополитени поездлари одатдагидан бир соат эрта — 04:00 дан, 13 апрель куни эса 05:00 дан нормал иш жадвалига асосан ҳаракатлана бошлайди.
![Рамазон ҳайитида Тошкент метроси соат 4:00 дан бошлаб ишлайди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F04%2F993dba30_76d0_5b6c_f439_06f105386c90.jpg&w=1536&q=75)
Пойтахт метрополитени матбуот хизмати хабарига кўра, 11 ва 12 апрель кунлари қўшимча байрам кунларида метрополитен поездлари ҳаракати тасдиқланган жадвал бўйича якшанба куни, 13 апрель куни эса соат 05:00 дан бошлаб нормал иш тартиби асосида ташкил этилади.