Одатда бу жараён кўп вақт ва куч талаб қилади. Шунинг учун кўпчилик мутахассислардан ёрдам сўрашга шошилмайди ва жараённи кечиктиради, бу уларнинг соғлиғига салбий таъсир қилади.
Ҳозирги кунда ҳамма нарса ўзгарди, энди сиз шифокор навбатига ёзилиш учун узоқ вақт давомида кутишингиз шарт эмас. Мазкур тизим ёрдамида фуқаролар ўзларига қулай вақтда уйдан чиқмасдан шифокор қабулига ёзилиши, шифокор ва муассаса ҳақида маълумот олиши, шунингдек, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини баҳолаши мумкин.
Батафсил маълумотни видеороликда томоша қилинг: