Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18 апрель куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Ташриф дастурига мувофиқ Душанбе шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор икки томонлама учрашувлар ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Музокаралар якунида турли соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган битимларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.