Тошкентда марафон сабабли бир қатор кўчалар тўсиб қўйилади — харита

O‘zbekiston

Иккита марафон ўтказилиши муносабати билан 21 апрель куни эрта тонгдан бошлаб қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади.

Фото: ситуативное

21 апрель куни Тошкент шаҳрида Халқаро «BYD-Tashkent International Marathon» ҳамда «Янги нафас» югуриш марафонлари ўтказилади.

Шу муносабат билан 2024 йил 21 апрель куни эрталаб соат 04:30 дан 14:00 га қадар қуйидаги кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади:

  • Афросиёб кўчаси Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан чорраҳасидан, Ойбек кўчасигача;

  • Ойбек кўчаси Афросиёб кўчаси билан чорраҳасидан Нукус кўчаси билан чоррахасигача;

  • Нукус кўчаси Ойбек кўчаси билан чорраҳасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан чорраҳасигача;

  • Абдулла Қодирий Нукус кўчаси билан чорраҳасидан Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари билан кесишган жойигача;

  • Абдулла Қодирий кўчаси Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари билан кесишган жойидан Шаҳрисабз кўчаси кесишган чорраҳасигача;

  • Шаҳрисабз кўчаси Абдулла Қодирий кўчаси билан чорраҳасидан Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишган жойигача;

  • Афросиёб кўчаси Ойбек кўчаси билан чорраҳасидан Шароф Рашидов шоҳ кўчаси билан чорраҳасигача;

  • Шароф Рашидов шоҳ кўчаси Афросиёб кўчаси билан чорраҳасидан Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чоррахасигача;

  • Ислом Каримов шоҳ кўчаси Шароф Рашидов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳасигача.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.