22 апрель куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз
об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах вилоятларида
ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
23 апрелда куннинг иккинчи ярмида фақат Тошкент вилоятида
ва Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
24 апрелда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди.
25-26 апрель кунлари республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади.
Ушбу кунларда ҳарорат фони деярли ўзгармайди. Ҳарорат асосан кечалари 13-18о, кундуз кунлари 24-29о бўлади.
22-26 апрелда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади.
24-25 апрелда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
22 апрелда ҳарорат кўтарилиши ҳисобига баланд тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
22-23 апрелда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда: ҳаво ўзгариб туради, 22-23 апрель ва 25 апрелда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 24 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 14-17о, кундуз кунлари 23-28о бўлади.