Бўстонлиқда тоғ йўлида Trailblazer ағдарилиб кетди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Бахтсиз ҳодиса 21 апрель куни тахминан соат 17:00 да Сижжак қишлоғи яқинида содир бўлган. 40 ёшли ҳайдовчи машиналар учун мўлжалланмаган тоғ йўлаги бўйлаб ҳаракатланган.
«Ҳайдовчининг эътиборсизлиги ва йўлнинг торлигига эътибор бермаслиги оқибатида транспорт воситаси ағдарилиб, жардан қулаган», — дейилади хабарда.
Эркак туман марказий шифохонасига етказилиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.
Мазкур факт юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.