Тошкент вилояти Бўка туманидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Текширув давомида аниқланишича, «Траст М» корхонасига қарашли газ қуйиш шохобчасида газнинг ҳақиқий сарфини камайтириб кўрсатиш мақсадида ҳисоблагичларнинг уланиш схемалари ўзгартирилган.
Бунинг оқибатида 1,2 млн куб/метр газдан ноқонуний фойдаланилган ва 1,8 млрд сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.