Тошкент–Чорвоқ йўналишида мавсумий автобус қатнови тикланди

O‘zbekiston

Транспорт вазирлиги маҳаллий аҳоли ва хорижлик сайёҳлар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент ва Чорвоқ ўртасида мавсумий автобус қатнови қайта тикланганини маълум қилди.

Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, хорижлик сайёҳлар ва маҳаллий аҳолига қулайлик яратиш мақсадида «Ютонг» автобуслари «Машинасозлар» метро бекати–Чорвоқ (Хумсон) йўналиши бўйлаб ҳаракатланади.

Қайд этилишича, автобуслар Тошкентдан кунига икки марта соат 08:00 ва 18:00да, Чорвоқдан эса соат 06:00 ва 16:00да ҳаракатланади.

Бу йўналишда йўл ҳақи 20 000 сўм этиб белгиланган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.