Ўзбекистонда туғилиш кўрсаткичи қисқармоқда

O‘zbekiston

Статистика агентлиги Ўзбекистонда туғилиш кўрсаткичи пасайишни бошлагани ҳақида хабар берди. Бу муаммо ҳозирги кунгача давом этмоқда.

Маълумотларга кўра, 2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра:

  • 205 713 янги туғилган чақалоқ (2023 йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 фоизга кам);

  • 40 197 ўлим (2023 йилнинг шу даврига нисбатан 3,1 фоизга кўп).

Аҳолининг табиий ўсиши ҳам 1,8 фоизга камайиб, 165 минг 516 кишини ташкил этди.

Умуман олганда, мамлакат аҳолиси ўсишда давом этмоқда, бироқ аввалгига қараганда секинроқ, дейилади хабарда.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.