Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон ўз энергия тизимларини бирлаштиришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон

Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика тизимларини бирлаштириш ниятида. Ушбу дастурнинг амалга оширилиши уч томоннинг Европа Иттифоқи мамлакатларига ресурсларни экспорт қилиш имконини беради.

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон уч мамлакат энергетика тизимларини улаш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Ушбу дастурнинг амалга оширилиши уч томоннинг «яшил» энергия ишлаб чиқаришда ўзаро ҳамкорлик қилишига имкон беради.

«Техник топшириқ доирасида халқаро узатиш йўлакларини ривожлантириш ва Европа Иттифоқи мамлакатларига яшил энергияни сотиш бўйича таклиф этилаётган бизнес модели ишлаб чиқилади», — дейилади хабарда.

Ҳужжатнинг ҳаётга татбиқ этилиши туфайли уч мамлакат энергетика тизимлари интеграциясини таъминлаш ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан самарали фойдаланиш мумкин бўлади.

Томонлар Каспий денгизи туби бўйлаб юқори вольтли кабель ётқизиш орқали энергия тизимларини улаш имкониятларини ўрганади.

Мавзуга оид материаллар