Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотларига кўра, энг йирик иш берувчилар рўйхатида 2 ва 3-ўринларни «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Темирйўлинфратузилма» акциядорлик жамиятлари эгаллаб, уларда мос равишда 36 минг 629 ва 34 минг 816 киши иш билан таъминланган.
Бошқа иш берувчилар нуқтаи назаридан бу кўрсаткич қуйидагича:
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ – 20 873 нафар;
Romstar МЧЖ ҚК – 18 800 киши;
«Ўзбектелеком» АК – 17 641 нафар;
«UzAuto Motors» АЖ – 16 628 нафар;
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ – 16 309 нафар;
«Ўзбекнефтгаз» АЖ – 13 926 нафар;
Angelesy food МЧЖ (Korzinka) – 12 726 киши.