Ўзбекистон ва Италия «Самарқанд экспресси» сайёҳлик поезди қатновини йўлга қўяди

O‘zbekiston

Ўзбекистон ва Италия хорижий сайёҳлар учун республиканинг қадимий шаҳарлари орқали поезд қатновини йўлга қўяди. Бу Марказий Осиёдаги биринчи глобал миқёсдаги лойиҳа бўлади. Унинг ишга туширилиши 2026 йил охирига режалаштирилган.

Пресс-служба Комитета туризма Узбекистана

Ўзбекистон ва Италия «Самарқанд экспресси» туристик поезди қатновини йўлга қўяди, деб хабар берди Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, поезд «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти корхоналарида ташкил этилади ва 13-15 вагондан иборат бўлади. Унда 76 йўловчига мўлжалланган 38 та кенг ва нафис купе бўлади. Шунингдек, уларга гурме таомлари, биринчи даражали хизмат кўрсатиш ва панорамали деразалардан ҳайратланарли манзаралар таклиф этилади.

«У Тошкент–Самарқанд–Бухоро–Хива йўналиши бўйлаб қадимий шаҳарларни боғлаб, саёҳатчиларга Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросига шўнғиш имкониятини тақдим этади», — дейилади хабарда.

Маршрут бўйлаб саёҳатнинг тахминий давомийлиги Самарқанд ва Бухорода тўхташлари билан икки кечау уч кун. Йилига тахминан 70 дан 90 гача рейсларни амалга ошириш режалаштирилган. Поезд юқори экологик барқарорлик стандартларига жавоб беради.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.