29 апрель, душанба куни Сирдарё сув ҳавзаси филиали раҳбари ва бош давлат инспектори Сирдарёнинг ўнг қирғоғида ўтказган рейд чоғида фуқаролар ноқонуний балиқ овлаётганини пайқашгани ҳақида ёзган эдик.
Экологлар қоидабузарларнинг олдига моторли қайиқда боришди. Браконьерлар инспекторларга ҳужум қилиб, уларни сувга итариб юборишган ва қайиқни ёқиб юборишган.
Бош прокуратура матбуот хизмати гумондорлар қўлга олингани ҳақида хабар берди. Мазкур ҳолат юзасидан 219-модда (Ҳокимият вакилига ёки фуқаролик бурчини бажарувчи шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.