Veolia Energy Tashkent пойтахт иссиқлик таъминоти оператори дарахт қулаши оқибатида ҳалок бўлган қизнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
«Биз оилага ҳар қандай ёрдамни тақдим этишга тайёрмиз. Бу фожиали йўқотиш ва ҳеч бир сўз билан ифода этиб бўлмас мусибат эканлигини англаймиз. Қизалоқ оиласига чуқур таъзиямизни билдирамиз», — дейилади компания баёнотида.
Дарахтлар ва бошқа кўп қаватли объектлар яқинида ишлар олиб борилганда, амалдаги стандартларда назарда тутилганидан кўра каттароқ майдонни тўсиб қўйиш имконияти кўриб чиқилмоқда. Бундан ташқари, одамларнинг киришини чеклаш учун эҳтимолий хавфли зонанинг периметри атрофида ишчи ходимларни жойлаштириш режалаштирилган.
Агар ишлар потенциал хавфли объектлар (қуруқ дарахтлар, эскирган иншоотлар ва бошқалар) яқинида амалга оширилса, тайёргарлик тадбирларини ўтказиш учун махсус хизматларни жалб қилиш (қуруқ дарахтларнинг шохларини кесиш, беқарор иншоотларни демонтаж қилиш, ва бошқалар).
Эслатиб ўтамиз, 3 май куни пойтахтнинг Чилонзор туманида мудҳиш воқеа содир бўлган эди. Бир ёшли боланинг энагаси у билан турар-жой бинолари ҳовлисида юрган. Дарахтлардан бири аравачага қулаб тушди ва чақалоқни эзиб ташлади.