АТТО транспорт карталари энди фақат Uzpost филиалларида сотилади

O‘zbekiston

Жорий йилнинг 15 май кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги АТТО транспорт карталари савдо нуқталари ёпилади ва Uzpost почта алоқаси бўлимларига кўчирилади.

2024 йил 15 майдан бошлаб Тошкент шаҳрида ягона АТТО транспорт картасининг барча савдо нуқталари ёпилади, деб хабар берди «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати.

Компаниянинг билдиришича, май ойининг ўрталаридан бошлаб ҳисобни тўлдириш ёки карталарни фақат Uzpost алоқа бўлимларида харид қилиш мумкин бўлади.

Пойтахт аҳолиси Android ва iOSʼдаги смартфонлар учун АТТО иловасидан ҳам фойдаланишлари мумкин.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.