Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, маъмурий бинони кўзи ожизлар учун адабиётлар билан жиҳозлаш мақсадида махсус кутубхонада 10,4 млрд сўмлик реконструкция ишлари олиб борилгани аниқланди. Бироқ ҳисоботларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш орқали 530,4 млн сўм талон-тарож қилингани маълум бўлди.
Шунингдек, кўриш имконияти чекланган фуқароларни қорақалпоқ тилидаги зарур адабиётлар ва аудио материаллар билан таъминлаш мақсадида 2 дона Брайл алифбосидаги принтер учун 90 млн сўм, 1 та овоз ёзиш студияси учун 50 млн сўм пулларни ҳам ўғирлаганликлари қайд этилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (фирибгарлик йўли билан ўғирлик ёки талон-тарож қилиш) ва 209-модданинг 1-қисми (меҳнатга оид фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда етказилган зарарни қоплаш ишлари олиб борилмоқда.