Ўзбекистон фуқаролари Буюк Британияга ишлаш учун юборилмоқда. Бандлик вазирлиги шу кунгача юборилган фуқаролар ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, кеча, 14 май куни 104 нафар ўзбекистонлик қишлоқ хўжалигида мавсумий ишлар учун Буюк Британияга жўнаб кетган. Бу йил 1530 нафар фуқаро Буюк Британияга ишлаш учун кетган.
Йил охиригача бу кўрсаткични 4000 тага етказиш режалаштирилган. Бу мамлакатдаги меҳнат муҳожирларининг ойлик маоши 1500-2000 долларни ташкил қилади.