«Ислом оламининг сайёҳлик шаҳри» мақомини олган Хива энг яхши сайёҳлик марказларидан бирига айланиши мумкин

O‘zbekiston

Жорий йилнинг 31 майидан 2 июнига қадар Хива 2024 йилда ислом оламининг сайёҳлик шаҳри деб эълон қилиниши муносабати билан бир қатор халқаро тадбирлар ташкил этилмоқда.

2022 йилда Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар туризм вазирларининг Боку шаҳрида бўлиб ўтган XI сессиясида икки ярим минг йиллик тарихга эга қадимий Хива шаҳри «2024 йил Ислом оламининг сайёҳлик шаҳри» мақомини олди.

Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган навбатдаги нуфузли тадбирлар доирасида ИҲТга аъзо давлатлар туризм вазирларининг XII сессияси бўлиб ўтади. Сессия давомида ИҲТга аъзо мамлакатларнинг туризм салоҳияти тақдимотлари ўтказилади, амалга оширилган ишлар натижалари таҳлил қилинади, истиқболдаги режалар кўриб чиқилади.

Хива нафақат жаҳон меросига кирган ноёб тарихий обидалари, балки ЮНEСКО томонидан инсоният номоддий маданий меросининг ажралмас қисми сифатида тан олинган Хоразм рақси – «Лазги» каби миллий қадриятлари билан ҳам машҳур. . Хоразм ошхонаси, жумладан, Тухум Барак, Шивит Оши, Ижжон ва маҳаллий балиқлардан тайёрланган ноёб таомлар бу қадимий заминнинг ўзига хос маданиятини акс эттиради, дейилади хабарда.

Қайд этиш жоизки, Хивага ислом оламининг сайёҳлик шаҳри мақоми берилиши шаҳарни халқаро саёҳат бозоридаги энг яхши сайёҳлик марказларидан бирига айлантириш имконини беради. ЮНEСКО мутахассислари ҳатто Хивани қадимги Афина, Рим ва Қоҳира билан солиштиришади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.