23-24 май кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Ушбу кунларда ҳарорат кўтарилади ва ҳафтанинг ўртасига келиб 24-29 даража, жанубда 30-32 даражага етади.
22-23 май кунлари чўл ҳудудларда, 24 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 20-24 май кунлар вақти-вақти билан ёмғир ёғади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши сақланиб туради.
Пойтахтда: бугун куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 22-24 даража бўлади.
21-22 майда ёғингарчилик кутилмайди. 23 майда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари 14-17 даража, кундуз кунлари 25-27 даража бўлади.