Фарғона вилоятининг Бувайда туманида тракторда кетаётган мактаб ўқувчисини поезд уриб юборди. Бу ҳақда Markaziy studiya дастурида айтилади.
Маълумотларга кўра, 9-синф ўқувчиси трактор ҳайдаб кетаётиб, темир йўл рельсларига чиқиб кетган ва у ерда юк поезди унга бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида бола ҳаёти учун хавфли тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.