Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво чиқарган эди, унга кўра биткойн ва ноткойн каби криптовалюталар савдоси ва айирбошлаш тақиқланган.
Хабар эълон қилинганидан бир неча соат ўтгач, Фатво маркази ҳали ўрганилиши тугалланмаган бу маълумотни тарқатгани учун узр сўради.
«Савол-жавоб лойиҳаси техник сабаблар ва эътиборсизлик туфайли ижтимоий тармоқларда эълон қилинди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Фатво маркази директори Шайх Нуриддин Холиқназар ва унинг ўринбосарлари айни пайтда Ҳаж зиёратини адо этаётгани боис мазкур лойиҳа бўйича илмий-тадқиқот ишлари ҳали якунига етказилмаган. Шунингдек, замонавий масалаларни ҳар томонлама ўрганиш йўлга қўйилган.
Ушбу фатво бўйича барча тадқиқотлар якунлангач, яна оммага тақдим этилади.