Самарқанд вилояти ИИБ маълумотларига кўра, 4 июнь куни тахминан соат 16:30 да Нуробод туманидаги «Меҳнаткаш» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-378 «Самарқанд-Ғузор» автомобиль йўлининг 35-километрида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлган.
25 ёшли КамАЗ ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида йўлни кесиб ўтаётган аёл ва унинг икки вояга етмаган боласини уриб юборди.
Дети скончались на месте происшествия от полученных травм. Женщина была госпитализирована в центральную больницу Болалар олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Аёл Самарқанд вилояти марказий шифохонасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Юк машинаси ҳайдовчиси процессуал тартибда қўлга олинди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.