Президент 7 июнь куни пойтахтнинг икки туманидаги янги иншоотлар билан танишади, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Яккасарой ва Яшнобод туманларига ташриф буюриб, жамоат хавфсизлиги ва спорт соҳаларида барпо этилган янги иншоотлар, маҳаллаларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.