Тошкентда юк машиналари ҳаракати вақтинча чекланади

O‘zbekiston

16 июнь куни соат 00:00 дан 10:00 га қадар пойтахтда юк машиналарининг ҳаракати бутунлай тақиқланади.

Қурбон ҳайити куни Тошкентда юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланади.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 16 июнь куни соат 00:00 дан 10:00 га қадар пойтахтда юк автомобилларининг ҳаракатланиши бутунлай тақиқлангани ҳақида хабар берди.

Ушбу чора байрамни юқори савияда ташкил этиш, шаҳар аҳолиси учун қулай шароитлар яратиш ва уларнинг хавфсизлигини кафолатлаш мақсадида зарур, дейилади хабарда.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.