Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисалари қурбонларининг ярми пиёдалардир, дейилади БМТ ҳисоботида.
Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларида ҳалок бўлганларнинг 30 фоизга яқини тезликни ошириш қурбони бўлган.
Мутахассислар Ўзбекистон автомобиль йўлларидаги вазиятни таҳлил қилар экан, йўл-транспорт ҳодисалари натижасида ўлимни камайтириш бўйича қатор чора-тадбирларни таклиф қилишди. Улар орасида:
хавфсизликни яхшилаш мақсадида йўллар ва кўчалар учун барча қатъий стандартларни янгилаш;
айниқса, шаҳарларда тезликни бошқаришнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш;
ҳайдовчилар ва йўловчилар орқа ўриндиқларда хавфсизлик камарларидан, шунингдек, болалар ўриндиқлари ва дубулғаларидан фойдаланишни талаб қилувчи қонунларни жорий этиш.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб мактаблар, темир йўл кесишмалари, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари айниқса тез-тез содир бўладиган жойларда фото ва видео қайд этиш учун автоматлаштирилган дастурий-техник воситалар босқичма-босқич ўрнатила бошланди.