Qanot Sharq авиаташувчиси Тошкентдан Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрига тўғридан-тўғри рейс йўлга қўйилганини эълон қилди, деб хабар бермоқда Телеграм-каналида.
Компания самолётлари Тошкентдан Инчхонга чоршанба ва якшанба кунлари парвоз қилади, пайшанба ва душанба кунлари эса ортга парвоз қилади.
«Ишончимиз комилки, мазкур рейслар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлайди, саёҳат ва ҳамкорлик учун янги имкониятлар очади», — дейилади компания хабарида.