Тошкентда жамоат жойида юзини ниқоб билан яшириб, ўзини қиз бола қилиб кўрсатган йигит қўлга олинди. Ҳибсга олиш пайтида у ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ҳам қаршилик кўрсатган, суд қарори таҳририятда мавжуд.
Маълум бўлишича, бу йигит ёшлигиданоқ аёллар кийимига қизиққан. У кўча-кўйда ҳам аёлларники деб адашиш мумкин бўлган майин овозда гапирган. У баъзан бурқа ва ҳижоб кийиб юрган, дейилади хабарда.
Суд ҳукмига кўра, йигит МТЖКнинг 184-4 (шахсни аниқлашга имкон бермайдиган шаклда жамоат жойларида бўлиш) ва 195 (ички ишлар органлари ходимларининг хизмат вазифасини бажаришига тўсқинлик қилиш) моддалари билан айбдор деб топилди.
Унга нисбатан 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бундан ташқари, у 3,4 миллион сўм жарима тўлаши керак.