Аввалроқ Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи 16 ёшли йигит ва 17 ёшли қизнинг никоҳ тўйи ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг вазият Болалар омбудсмани томонидан алоҳида назоратга олиниб, Қоракўл тумани ИИБда терговга қадар текширув учун ўтказилди.
Ўрганиш давомида Шофиркон туманида 2008 йилда туғилган фуқаро А.А. ва Қоракўл туманида туғилган 2007 йилда туғилган Р.Н.лар икки оиланинг ўзаро розилиги билан никоҳ тўйини ўтказгани аниқланди.
2024 йил 2 июлда вояга етмаганларнинг ота-оналари Н.С.га нисбатан Фуқаролик кодексининг 47-3-моддаси (Никоҳ ёши ёки никоҳ тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) билан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилган.