8 июлдан бошлаб Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Юнусобод тумани О.Зокиров кўчаси 2-уй (собиқ Гвардейская) манзилида жойлашган рўйхатдан ўтказиш, имтиҳон олиш бўлими вақтинча ёпилади. Таъкидланишича, бу ерда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчилар қуйидаги бўлимларга мурожаат қилишлари мумкин:
Миробод тумани Бешкент кўчаси 43-уй (Файзобод)
Миробод тумани Водил кўчаси 53-уй (Узбум)
Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси 118А-уй (Собир Раҳимов)
Сергили тумани Сергили автомашина бозор ҳудудида.