Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида 22 ёшли фуқаро муаллифлик ҳуқуқи эгасининг рухсатисиз ўзининг Telegram каналида ZOʻR TV орқали Евро-2024 ўйинларини трансляция қилгани бўйича ишни кўриб чиқди.
Судда йигит ўз айбига иқрор бўлиб, бошқа қонунни бузмасликка ваъда берди. Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузганликда (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177−1-моддаси) айбдор деб топилиб, унга 1 БҲМ (340 минг сўм) миқдорида жарима белгиланди.