Mavzuga oid materiallar: жарима

InfinBank чалғитувчи реклама учун жаримага тортилди

O‘zbekiston

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Invest Finans Bank»ка нисбатан иш қўзғатди. Қайд этилишича, банкнинг кредит хизматлари бўйича реклама маълумотлари истеъмолчиларни чалғитган.

Davr Bank микроқарз тафсилотларини яширгани учун жаримага тортилди

O‘zbekiston

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Davr Bankʼка молиявий жарима солди. Молия муассасаси мижозларга 50 млн сўмгача микроқарз таклиф қилган ҳолда, рекламаларда қўшимча шартлар ва муҳим тафсилотларни яширган.

Хонанда Жаҳонгир Отажонов тезликни оширгани учун жавобгарликка тортилди

O‘zbekiston

Zeekr Х автомобилида 195 км/соат тезликка эришган Жаҳонгир Отажоновга нисбатан маъмурий баённома тузилиб, жарима белгиланди. Қўшиқчи ўзининг Instagram саҳифасида ЙПХ ходими билан биргаликдаги видеони эълон қилди, унда у кулди ва жуда менсимай узр сўради.

Тошкентда соатига 110 км тезликда ҳаракатланган Олимпия чемпиони жавобгарликка тортилди

O‘zbekiston

Бокс бўйича Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев тезликни оширгани учун жавобгарликка тортилди. Аввалроқ у президент совға қилган Tahoe автомобилида Тошкент марказидаги кичик кўчада соатига 110 км тезликка чиққанди.

Интеллектуал мулкни ҳуқуқини бузганлик учун 340 млн сўмгача жарима солинади

O‘zbekiston

Ўзбекистонда патентланган ихтиролар ва саноат намуналаридан ноқонуний фойдаланганлик учун товон тўлаш тартиби ўзгармоқда. Илгари товон миқдори етказилган зарар миқдорига боғлиқ бўлса, энди у 3 млн сўмдан 340 млн сўмгача бўлади.

Цемент ишлаб чиқарувчи корхона инсофсиз рақобат учун салкам 5 млрд сўм жаримага тортилди

O‘zbekiston

«Shangfeng-Bridge of Friendship» МЧЖга нисбатан бошқа ишлаб чиқарувчилар билан инсофсиз рақобат қилгани учун иш очилди. Компанияга 4,9 млрд сўм миқдорида жарима солинди ва келгусида бундай хатоларга йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирилди.

Зангиотада ниқоб таққан аёл жаримага тортилди

O‘zbekiston

Зангиота туманида ниқоб таққан аёл жаримага тортилди. У томоғида аллергия борлигини, кўча ва иш жойидаги чанг сабабли ниқоб тақишини айтган, бироқ суд жаримани 1,7 млн сўмгача юмшатган холос. Шуниси эътиборга лойиқки, иш фаолияти билан боғлиқ бўлса, юзни тўсиш мумкин.

Рақобат қўмитаси Korzinka тармоғига «Энг арзон нарх»ни якунлаш учун муҳлат берди

O‘zbekiston

Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг махсус комиссияси Korzinka супермаркетлар тармоғига эгалик қилувчи Anglesey Food компаниясига муҳлат берди. Аввалроқ компания мижозларни чалғитувчи рекламада айбланиб, жарима тўлашга мажбурланганди.

Рақобат қўмитаси Korzinka супермаркетлар тармоғини жаримага тортишга қарор қилди

O‘zbekiston

Аввалроқ Korzinka «энг арзон» нархларни эълон қилиб, реклама талабларини бузгани ҳақида хабар берилганди. Компания қоидабузарликни тан олмади. Бироқ Рақобатни ривожлантириш қўмитаси компанияни жаримага тортишга қарор қилди.