БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш сўнгги 20 йил ичида ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли 65 ёшдан ошган инсонлар сони 85 фоизга ошганини айтди.
Унинг таъкидлашича, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ҳамма учун хавф туғдиради, лекин айниқса, шаҳарлик камбағаллар, ҳомиладор аёллар, ногиронлар, қариялар, болалар, касаллар ва совутишдан маҳрум бўлганлар. Мисол учун, 65 ёшдан ошган одамлар орасида иссиқлик билан боғлиқ ўлимлар сони 20 йил ичида тахминан 85% га ошган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (УНИCЭФ) маълумотларига кўра, бугунги кунда барча болаларнинг деярли 25 фоизи тез-тез иссиқлик тўлқинларига дучор бўлишади. 2050 йилга келиб бу кўрсаткич 100 фоизга етиши мумкин. Ҳаддан ташқари иссиқда яшовчи камбағаллар сони эса 700 фоизга ошиши мумкин.
21 июль куни Европа Иттифоқининг Коперник иқлим ўзгариши бўйича хизмати бу кунни рекорд даражадаги энг иссиқ кун деб эълон қилди, ўртача глобал ҳарорат Цельсий бўйича 17,09 даражани ташкил қилди. Эртаси куни, 22 июль куни ҳаво ҳарорати янада кўтарилиб, 17,15 даражага етди. Аввалги рекорд 16,08 даража 2016 йилда қайд этилган эди.