Ҳиндистонда кўчки: қурбонлар сони 140 кишидан ошди

O‘zbekiston

Ҳиндистоннинг Керала штатида содир бўлган кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 146 нафарга етди, яна 120 киши жароҳат олган. Аввалроқ штат бош вазири вайроналар остида ҳам жуда кўп одамлар қолганини маълум қилганди.

Ҳиндистоннинг Керала штатидаги кўчкилар қурбонлари сони 146 кишига етди, 120 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда News18 хабар бермоқда.

Ҳозирда воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Унда ҳарбийлар иштирок этмоқда, ҳаво кучлари техникаси ҳам иштирок этмоқда.

Аввалроқ Керала бош вазири Пинарайи Виджаян вайроналар остида жуда кўп одамлар қолиб кетгани ҳақида хабар берган эди.

Кералада 31 июль мотам куни деб эълон қилинди.

Mavzuga oid materiallar