ЙҲХБ тирик қолиш учун қўлларни юқорига кўтариб юришни таклиф қилди

O‘zbekiston

Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси тартибга солинмаган ўтиш жойи бўйлаб қўлларини кўтариб ўтаётган пиёдалар акс этган видеони эълон қилди.

Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси пиёдаларга назоратсиз ўтиш жойларидан ўтишда қўл кўтаришни тавсия қилади.

«Тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётганда ўнг ёки чап қўлингизни юқорига кўтариб, ҳайдовчилар ўтиб кетганига ишонч ҳосил қилганингиздан сўнг йўлингизни хавфсиз давом эттиришингизни тавсия қиламиз», — дейилади пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан эълон қилинган видеода.

Ушбу имо-ишора ҳайдовчиларга пиёдани осонроқ пайқашга ва ўз вақтида тўхташга ёрдам беради, йўл-транспорт ҳодисалари хавфини камайтиради, дея таъкидлади бошқарма.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.