11-12 сентябрь кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили котибияти ходимлари Тошкент шаҳридаги Республика клиник руҳий касалликлар шифохонасига ташриф буюрди.
Мониторинг ташрифлари давомида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасалардаги шароитлар, шу жумладан яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш шароитлари, учрашув ва ҳожатхоналар, кутубхона ва кўчага чиқиш жойларининг ҳолати ўрганилди.
Бундан ташқари, омбудсман беморларни шахсий масалалар бўйича қабул қилди.
Текширув натижасида Республика клиник руҳий касалликлар шифохонасида озиқ-овқат маҳсулотлари санитария-гигиена талаблари бузилган ҳолда сақлангани ҳамда муддати ўтган дори воситалари мавжудлиги аниқланди.
«Аниқланган камчиликлар зудлик билан бартараф этилди. Кейинги мониторинг давомида худди шу жиҳатлар қайта кўриб чиқилади», — дейилади хабарда.